АҚШ молия вазирининг террорчилик ва молиявий разведка бўйича ўринбосари Адам Шубин Сурия ва Туркия ИШИД террорчилик гуруҳидан нефть сотиб олаётганини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

“ИШИД Асад тузумига нефть сотишдан катта даромад олмоқда. Нефтнинг бир қисми Туркия чегараси орқали кетмоқда”, деб айтди Шубин.

Шубиннинг таъкидлашича, ИШИД нефть сотишдан ойига 40 млн доллар фойда олиши мумкин.

Аввалроқ ИШИД жангарилар Сурия ва Ироқдаги банклардан 1 млрд долларгача пул ўғирлагани ҳамда қора бозорда нефть сотишдан яна 500 млн доллар атрофида фойда олгани маълум қилинганди.