7 декабрь куни Пуэрто-Рикода яшовчи 27 ёшли Омар Фалкон Торрес одамларни интернет орқали одамларни ҳақорат қилиш ва таъқиб этиш билан шуғулланганликда айбланиб, қамоққа олинди. Бу АҚШ тарихида илк бор ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси интернетдаги таъқиб учун ҳибсга олиниши бўлди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс хабар қилган.

Айбланувчи Twitter ижтимоий тармоғида 2 йил давомида MedeaBot ники орқали бошқа фойдаланувчиларни троллинг қилиш билан шуғулланган. Бундан ташқари Торресда шу мақсадда фойдаланиш учун 300 га яқин бошқа аккаунтлар ҳам бўлган.

Маҳаллий адлия идораларининг маълум қилишича, у ўзининг қурбонларига жинсий зўравонлик акс этган тасвирларни юборган, шунингдек, қўпол нутқдан фойдаланган. Ўнлаб одамлар унинг қурбонига айланган, бироқ улардан фақат саккиз нафари расмий шикоят билан мурожаат қилган.

Омар Фалкон Торресни қўлга олиш учун ҳукумат икки йилдан ортиқ вақт давомида чўзилган операция ўтказди. У таъқиб этиш, шахсиятнинг ноқонуний ўзлаштирилиши ва интернет фойдаланувчиларини қўрқитишда айбланди.

Бу иш юзасидан суд жараёни 21 декабрда бўлиб ўтади, унгача Омар Фалкон Торрес қамоқда сақланади.

Торресни гаров эвазига озод қилиш учун 180 минг доллар талаб қилинади.