Ассанж: “шахсий ҳаёт” тушунчаси бошқа мавжуд эмас

Технология 11 Декабрь 2015 3477

WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж шахсий ҳаёт ҳуқуқи учун кураш мағлубиятга учради, деб айтмоқда. Унинг фикрича, оммавий электрон кузатув арзонлашиб кетгани туфайли бутун дунё бўйлаб ёйилиб кетди.

“Гап шундаки, биз ўзимизнинг шахсий эркинлигимизни ҳимоя қилиш имкониятини йўқотдик. Оммавий кузатув барча, нафақат катта, балки кичик давлатларда ҳам қўлланади”, деб айтди Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидан Russian Today телеканалининг 10 йиллигига бағишланган “Ахборот, сиёсат, ОАВ: янги дунё тартибини шакллантириш” анжуманида видеоалоқа орқали сўзлаган нутқида.

Ассанж АҚШ ўзининг иттифоқчилари билан халқаро коммуникация алоқалари ортидан оммавий кузатувни шунчалик тарқатдиларки, фақат бу соҳадаги, шу жумладан террорчилар орасидаги экспертларгина кузатувдан қоча олади.

“Оддий фуқаро учун шахсий ҳаёт тушунчаси мавжуд эмас. Биз қонунлар, улар қандай бўлиши ҳақида гапирамиз, бироқ омма учун ёпиқ шахсий ҳаёт тугади”, деб ишонч билан айтмоқда Ассанж.

Ассанжнинг айтишича, шахсий ҳаёт тушунчасининг қайтмаслигининг сабаби оммавий кузатув нархи ҳар 18 ойда 50 фоизга арзонлашаётганидан иборат.

“Шунинг учун инсоний қадриятлар ва оммавий жосуслик ва компьютерлаштириш ўртасидаги беллашувда охиргиларнинг қўли баланд келади ва биз бу билан яшашимизга тўғри келади”, деб таъкидламоқда Ассанж.

Бироқ шунга қарамай Ассанж жамият ушбу ўзгаришларга мослаша олишини айтмоқда. “Жамият мослашмоқда. Агар биз кичик, ташқи дунёдан изоляцияланган ҳамжамиятлар, мисол учун, Швеция, Жанубий Корея, Окинава, Шимолий Кореядаги жамиятларнинг ўзини тутишига қарасак, унда жамият мослашаётганини кўрамиз. Одамлар кодли сўзлардан фойдаланмоқдалар, ўз фикрларини беркитишга ҳаракат қилмоқдалар – мана, нима содир бўлмоқда. Биз шундай жамиятга қараб кетмоқдамиз”, деб айтмоқда Ассанж.

Кўпроқ янгиликлар