Бишкекда ўтказилган махсус операциялар давомида икки террорчи йўқ қилинди

Жаҳон 11 Декабрь 2015 3046

Қирғизистон махсус хизмати ходимлари томонидан Бишкекнинг аҳоли зич яшовчи ҳудудларидан бирида ўтказилган махсус операция давомида халқаро террорчилик ташкилотига аъзо икки нафар террорчи йўқ қилинди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

“10 декабрь тунда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан “Восток-5” кичик туманида ўтказилган контртеррор операцияси давомида халқаро террорчилик ташкилотининг бўлими фаолияти аниқланди. Уларни қўлга олиш вақтида террорчилар очиқ-ойдин қуролли қаршилик кўрсатишди. Натижада икки нафар террорчи йўқ қилинди”, — дейилади мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотида.

Маълум бўлишича, махсус операция давомида мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бир ходими яраланган, тинч аҳоли вакиллари ўртасида жабрланганлар йўқ.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар