Bloomberg Россиянинг Суриядаги операцияга қанча пул сарфлаётганини аниқлади

Жаҳон 11 Декабрь 2015 6835

2016 йилда Россиянинг Суриядаги операцияга сарфлайдиган пули 1,2 млрд долларни ёки кунига 3,3 млн долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Bloomberg операцияга сарфланаётган пуллардан хабардор бўлган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.

Агентлик иқтибос келтираётган Лондондаги Қироллик мудофаа тадқиқотлари бирлашган институтининг баҳолашича, Россия ноябрь ўрталаригача Суриядаги кампанияга кунига 4 млн доллар сарфлаган, бироқ Туркия Су-24 самолётини уриб туширгандан кейин, бу харажатлар деярли икки баробарга – 8 млн долларгача ёки йилига 3 млрд долларгача оширилган.

Агентликнинг таъкидлашича, бундай харажатлар нефть нархлари яна пастлагани ҳисобга олинса, Россия бюджетига жиддий таъсир килиши мумкин. Шу билан бирга Россия ҳукмрон доиралари орасида Россиянинг Суриядаги операцияси қанча давом этиши ҳақида аниқ тушунча йўқ.

“Бу операция камида бир йил давом этади. Биз Сурия армиясидан кўпроқ жонбозликни кутгандик”, деб айтди Россия Федерал кенгашининг мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари ўринбосари Франц Клинцевич.

Бундан ташқари, агентликнинг таъкидлашича, Россия ҳукумати янги қуролланиш дастурларини амалга ошириш учун харажатларни камайтиришга мажбур бўлмоқда.

Аввалроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев Суриядаги операцияга кетаётган харажатларни “сир” деб, айтишдан бош тортганди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар