Яманда эскалация бошланган жорий йилнинг март ойидан бери олти минг нафарга яқин одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда БМТ агентликлари хабар бермоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 12 ноябрга қадар Яманда 5 878 нафар киши ҳалок бўлган, 27 867 киши жароҳатланган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссарияти бошқармасининг маълум қилишича, 20 ноябрга қадар мамлакатда тинч аҳоли вакиллари ўртасида 2 695 киши ҳалок бўлган ва 5 316 киши жароҳатланган.

БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) берган маълумотга кўра эса 1 декабрга қадар 637 бола ҳалок бўлган ва 927 нафари жароҳатланган.

Жорий йилнинг октябрь ойи охирида Яман соғлиқни сақлаш вазири Носир Муҳсин Баумнинг маълум қилишича, Ямандаги зиддиятлар даврида олти минг нафар киши ҳалок бўлган, 15 минг киши жароҳатланган.