Буюк Британияда суперкарлар билан шовқин солиш тақиқланди

Жаҳон 11 Декабрь 2015 2421

Британиянинг нуфузли шаҳарларидан бўлмиш Кенсингтон ва Челсида янги қонун кучга кирди. Унга кўра жамоат жойларида кучли овоз чиқарадиган автомобиллар билан ҳракатланганларга 1000 фунт стерлинг (1,5 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солинадиган бўлди. Бу ҳақда Daliy Mail ёзмоқда.

Янги қонунга кўра, ҳайдовчи автомобилини турган жойида газ бериши, дарров тўхтатиши, кўчаларда пойга уюштириши, кераксиз ҳолатларда овоз қурилмаларини ишга солиши ва автотураргоҳда машинани ёқиғ қолдириши тақиқланади. Энг кичик жарима 100, энг юқориси эса 1000 фунтдир.

Агар тартиббузар чет эл фуқароси бўлса, унда унинг мамлакати элчихонаси билан боғланиб, зарур жарима ундирилади. Шаҳар аҳолиси ушбу тартиббузарлик устидан 24 соат ишлайдиган ишонч телефонларига шикоят қилиши мумкин этиб белгиланди.

Кўпроқ янгиликлар