Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг “Китоблар йили”нинг якунида “Болалар учун квант физикаси” китобини ўқишга қарор қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ҳазил тариқасида ёзди.

2015 йилнинг январида тижоратчи мазкур вақтни “Китоблар йили” деб эълон қилиб, ҳар икки ҳафтада биттадан китоб ўқишга ваъда берган эди. Обуначилар унинг мутолаасини кузатиб бора олишлари учун ўз ижтимоий тармоғида махсус саҳифа очиб, уни A Year of Books деб номлаган эди.
“Болалар учун квант физикаси”ни ўқишини айтганидан сўнг, Цукерберг ҳазиллашганини тан олди.

“Ҳазиллашдим, - деб ёзди у. – Аслида бу Генри Киссинжернинг “Халқаро тартиб”идир – халқаро муносабатлар ҳақида, бутун дунёда қандай қилиб тинч муносабатлар қуриш мумкинлиги ҳақида. Бу биз болаларимиз учун тинч дунёни яратишимиз учун муҳим, мен ўша кунлар ҳақида ўйламоқдаман”.

Постнинг охирида у “Квант физикаси”ни қизига ўқиб бераётганини айтди.
“Мен Максга ўқиб беришни яхши кўраман. Кейинги йил, афтидан, “Болалар китоблари йили” бўлади”, - деб сўзларини якунлади Цукерберг.