Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турк ҳарбийларининг Ироқдан олиб чиқиб кетилиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Эрдўған бу ҳақда матбуот-анжуманида айтди. У турк ҳарбийлари Ироққа жанговор мақсадларда эмас, балки пешмерг курд жангчиларини тайёрлагани келганларини қўшимча қилди.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, 21 декабрда Туркия, АҚШ ва Ироқ Курдистони иштирок этадиган учрашув бўлиб ўтади. Эрдўған бироқ Ироқ вакиллари билан қандайдир учрашув бўлиш эҳтимоли ҳақида ҳеч нарса демади.