Германия ҳарбий ҳаво кучлари Термиз аэропорти базасидаги юк тушириш ва ортиш транспорт узелини тарк этади, дея хабар бермоқда Sputnik РИА “Новости”нинг вазиятдан хабардор ахборот манбаси маълумотига асосланган ҳолда.

“11 декабрда Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги аэропортда транспорт узелининг расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди”, - деди ахборот манбаси.

Ушбу масала юзасидан расмий маълумотлар эълон қилингани йўқ.

Ўзбекистон ҳарбий бўлмаган юклар транзити учун Термиз четидаги фуқаролик аэропортини 2001 йил охиридан буён ГФР ҳарбий ҳаво кучларига ижарага берган. Расмий ижара шартномаси 2002 йил февралида имзоланган. 2010 йил апрелида эса ушбу аэропортдан фойдаланиш бўйича янги битим имзоланган бўлиб, унинг муддати 31 октябрда тугади.