IKEA компанияси 2015 молиявий йилда 3,5 млрд евро фойда кўрди. Бу ҳақда “Газета.Ru” манбаси маълум қилмоқда.

“Умумий сотув ҳажми миқдори ўтган йилникига қараганда 11,2 фоизга ошди ва 31,9 млрд еврога етди. Савдо марказларининг ижара ҳақи билан қўшиб ҳисоблаганда бу кўрсаткич 32,7 млрд еврони ташкил этади”, — дейилади маълумотда.

Маълум қилинишича, компаниянинг асосий инвестицияси иқлим ўзгаришларига қарши маҳсулотларга қартилган. Масалан, компания LED чироқлари манбасига ҳам алоҳида урғу берган.