Икки Корея ўртасида олий даражадаги музокаралар бошланди

Жаҳон 11 Декабрь 2015 4598

Корея Республикаси ва КХДР ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида Кэсон шаҳрида олий даражадаги музокараларни бошлаб юборди.

“Шимол ва Жануб ўртасида ечим талаб қиладиган кўплаб масалалар тўпланиб қолди. Уларни бирма-бир ҳал этиш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз”, - деди Жанубий Корея делегацияси раҳбари, бирлашиш ишлари бўйича вазир ўринбосари Хван Бу Ги Шимолий Кореяга учиб кетишдан олдин.

КХДР томондан музокараларда Кореяни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси котибияти директори ўринбосари Чон Чжон Су иштирок этади.
Учрашувнинг кун тартиби ҳақида бирор расмий маълумот берилмаган. Маҳаллий матбуотда айтилишича, биринчи галда Кимгансандаги туристик мажмуасини ишга тушириш, Сеул томонидан жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш, айрилган оилалар вакилларининг мунтазам учрашувларини ташкил этиш ва бошқалар муҳокама қилинади.

Кўпроқ янгиликлар