Иқлим бўйича келишувнинг якуний лойиҳаси 12 декабрь куни қабул қилинади. Бу ҳақда France-Presse агентлиги БМТ иқлим ўзгариши бўйича конвецияси томонлари конференцияси вакилларига таянган ҳолда ёзмоқда. Парижда ўтаётган конференция ўз якунига яқинлашиб қолди.
Илгарироқ Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус янги келишув ўз муддатида қабул қилинишини айтганди.
Айни пайтда конференцияда иштирок этаётган 195 давлат вакили тайёрлаган ҳужжат Париж келишувига асос бўлиб хизмат қилиш айтилмоқда. Ҳужжат вазирликлар даражасида муҳокама қилиниши учун бериб юборилган.