Ироқлик ҳарбийлар Ар-Рамади шаҳридаги қўмондонлик базасини ва унинг атрофидаги ҳудудни ИШИД жангариларидан озод қилди.

"Биз радио хабарларни эшитиш орқали жангариларни озиқ-овқат ва ўқ-дори таъминотидан узиб қўйишимиз мумкин. Улар тез орада умидсизликка тушишади", деган ҳудудда амалиёт ўтказган бўлинма генерали Яҳё Расул.

Қайд этилишича, озод этилган база шаҳарни Ироқ ҳукумати тасарруфига қайтариш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Жанглар вақтида ИШИД жангарилари Ар-Рамадига олиб борувчи сўнгги кўприкни вайрон қилишган.

Ар-Рамади 2015 йилнинг февралида жангарилар қўлига ўтган.

Бундан олдинроқ, АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётлари Ироқ ҳудудига 10 марта зарба берган, Киркук ва Ал-Фаллужа шаҳарлари қаторида Ар-Рамади шаҳри устида ҳам зарбалар амалга оширилганди.