Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абадий мамлакат ташқи ишлар вазирлигига Туркияни Ироқ шимолидаги хатти-ҳаракатлари устидан БМТ Хавфсизлик кенгашига расмий шикоят киритишга кўрсатма берди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Абадий Хавфсизлик кенгашидан Туркияга зудлик билан ҳарбийларини Ироқ шимолидан олиб чиқиб кетишни буюришини сўраган.