ИШИД террористик гуруҳи жангарилари Сурия ва Ироқдаги банкларда сақланаётган 1 миллиард долларгача пуб маблағларини талон-тарож қилган бўлса, қора бозорда нефть сотиш орқали 500 миллион доллар бойлик орттирган. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг юқори лавозимли вакили Адам Шубин маълумотига асосланиб Reuters хабар бермоқда.

“ИШИД қора бозорда нефть пуллаб 500 миллион долларгача пул ишлаб топмоқда, - деди у. Шубин жангарилар Сурия ва Ироқда қўлга олинган банклардан 500 миллиондан 1 миллиард долларгача миқдордаги пулларни ўзлаштирганлигини қўшимча қилди.
Унинг қайд этишича, террористлар яна миллионлаб долларларни аҳолидан зўрлик йўли билан тортиб олган.