Андижон вилояти Жалақудуқ туманида капитал реконструкция қилиниб, замонавий кўриниш олган маданият ва истироҳат боғи ишга тушди.

Истироҳат боғи бу ерда олиб борилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида аҳоли учун кўнгилли ҳордиқ чиқариш масканига айланган. Унда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун етарли шароитлар яратилиб, болажонларга атаб турли янги ўйин қурилмалари ўрнатилди. Атрофга кўплаб манзарали дарахтлар экилди.

Дам олиш масканининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфияхон Ғофурова ва фахрий отахонлар сўз олиб жалақудуқликларни қутладилар. Маданият ва истироҳат боғининг саҳнасида туман аҳолиси учун концерт дастури намойиш этилди.
 
Элмурод ЭРМАТОВ, Кун.уз мухбири,
Андижон вилояти