Сурияда биргаликдаги саъй-ҳаракатларга тайёргарлик ҳақидаги саволни Вашингтонга бериш керак, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Дарвоқе, ҳозирги вазиятда АҚШ билан жанговор авиациянинг Сурияда парвозлар пайтида нохуш вазиятларнинг олдини олиш ҳақидаги икки томонлама меморандумимиз бўлган бир пайтда АҚШнинг бу меморандумни ҳаво кемалари экипажларини қутқариш ҳақидаги келишув билан тўлдиришни қатъиян истамаётгани эриш туюлади. Бир қараганда, Сурия ихтилофи шароитларида бу мантиқий ва қонунан тўғри ҳужжат бўлади. Шунинг учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларга ким тайёр-тайёрмаслиги борасидаги саволни Вашингтонга бериш тўғрироқ бўлади”, деб айтди Лавров.

Лавровнинг таъкидлашича, охирги пайтларда АҚШда Россия томонидан таклиф қилинаётган ёндашувлар самарадорли эканлигининг англаниши ошиб бормоқда.