"Манчестер Юнайтед" футболчилари жамоа Европа Чемпионлар лигасини тарк этгани учун янги йил кечасини бекор қилишга келишиб олди.

Байрамни бекор қилиш ташаббуси жамоа сардори Уэйн Рунидан чиққан.

Daily Mail нашри маълумотларига кўра, жамоанинг байрам кечаси 13 декабрь кунига режалаштирилган эди, аммо "Вольфсбург"дан учралган мағлубият туфайли тадбир ўтказилмайдиган бўлди.

Эндиликда жамоа бор эътиборини АПЛдаги иштирокка қаратмоқчи.