Марокаш ҳукумати Париждаги терактларни уюштиришда гумон қилинаётган Салоҳ Абдусаломни ҳибсга олишга рухсат берди, деб хабар бермоқда полиция маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Ордер ўтган ой охирида берилган, бироқ Марокаш хавфсизлик хизматидаги манбанинг маълум қилишича, Абдусалом Марокаш ёки Шимолий Африкага қочиб кетганми-йўқми, ноаниқ.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, Париждаги терактларни уюштиришда гумон қилинаётганлар, жумладан халқаро қидирувга берилган террорчи Салоҳ Абдусалом Германияда бўлиши мумкин.