Москвадаги сўнгги тўққиз йилликда қайд этилмаган энг катта ёнғин содир бўлди

Жамият 11 Декабрь 2015 4648

Пойтахтлик ўт ўчирувчилар Москванинг шимоли-ғарбида жойлашган Тушинский машина қурилиш заводи ҳудудида чиққан ёнғин оқибатларини бартараф этди. Бу ҳақда Россия ФВВнинг маълумотига асосланиб, ТАСС хабар қилмоқда.

"Москва вақти билан 01:36 да кимё омборхонасида чиққан ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар йўқ”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Ёнғин содир бўлган ҳудуд 15 минг кв. м ҳудудни қамраб олган. Уни ўчириш учун беш соавт вақт кетган.
Воқеа жойида ёнғин сабабларини ўрганувчи махсус мутахассислар ишламоқда. Қайд этишларича, бундай йирик ёнғин Москва ҳудудида яқин тўққиз йил ичида содир бўлмаган.

Кўпроқ янгиликлар