Буюк Британияда мусулмон аёлни ҳақорат қилган шахс судга тортилди

Жамият 11 Декабрь 2015 1955

Британиялик полиция ходимлари метрода муслима аёлга хужум қилган ҳуқуқбузарни қўлга олди.

26 ёшли Эндрю Томпсон (Andrew Thompson) 21 ноябрь куни Ньюкасл шаҳри метросида ҳижобли мусулмон аёлни ҳақорат қилади. У 23 ёшли Руҳи Раҳмон (Ruhi Rehman)ни террорист деб ҳақоратлайди ва бомба беркитиб олганини айтиб, бақиради. Бироқ вагондаги йўловчилар қонунбузарнинг сўзларига эътибор бермай, унинг ўзини вагонда чиқариб юборди.

Эндрю Томпсон аёлга жисмоний тазйиқ ўтказмаган бўлса-да, воқеа гувоҳлари полицияга хабар беришди. Мусулмон аёлга қилган ҳурматсизлиги, диний ва миллий камситиш жиноятини содир этгани учун суд унга айблов эълон қилди, деб ёзади Muxlis.uz сайти.

Кўпроқ янгиликлар