Мусулмонлар Калифорниядаги теракт қурбонлари оилалари учун $ 20 000 тўплади

Жаҳон 11 Декабрь 2015 1352

Сан-Бернардинода содир этилган теракда қурбон бўлганлар оиласига $ 20 000 доллар миқдорида моддий ёрдам берилади, деб ёзади Muxlis.uz портали. Ана шундай миқдордаги маблағни Калифорния мусулмонлар иттифоқи ажратди. Қайд этиш керакки, иттифоқ мазкур маблағни LaunchGood ёрдами билан бир кунда йиғишга эришган.
"Биз ёвузликка эзгулик билан жавоб қайтаришни истаймиз. Яратган бизни Ер юзидаги барча нарсаларга яхши муносабатда бўлишга буюрган. Пайғамбаримиз саллаллоҳи алайҳи васаллам ҳам ана шундай эзгулик мукофотсиз қолмаслигини айтганлар”, дейди MiNDS мусуломонлар жамияти вакиллари.

Кўпроқ янгиликлар