Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарур эканлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Новости Казахстана ахборот агентлиги маълум қилган.

Унинг таъкидлашича Қозоғистоннинг истиқболи Россия Федерацияси билан алоқаларни янада яхшилашга боғлиқ.

“Буни нафақат Россия компаниялари билан алоқаларни ривожлантириш орқали амалга ошириш мумкин, балки минтақалараро ҳамкорлик тизимини янада кенгайтириш орқали ҳам ривожлантириш зарур. Ҳукумат Евроосиё интерграцияси имкониятларидан фойдаланган ҳолда бу йўналишни янада кенгайтиришлари лозим”, — деди Назарбоев.