Ироқ мамлакатнинг шимолий вилояти Найнавга Туркиянинг қуролли кучлари гуруҳининг кириб келишига норозилик белгиси сифатида Истанбулдаги савдо ваколатхонасини ёпди. Бу ҳақда Эроннинг ИРИНН телеканали хабар берган.

"Ироқ Истанбулдаги ўз савдо ваколатхонасини ёпди. Ваколатхонанинг барча ходимлари Туркияни тарк этди ва Бағдодга қайтди”, - дейилади телеканал берган хабарда.