Олмаотада ҳайдовчилардан пул тама қилган сохта полициячи қўлга олинди

Жамият 11 Декабрь 2015 1609

Қозоғистоннинг жанубий пойтахтида қалбаки ҳужжатлар ясаб олган, полициячи либосини кийган фирибгар ҳайдовчилардан пул олаётгани аниқланди. Уни “Бўрон-152” йўл патруль полицияси экипажи Еттисув туманида кўриб қолди. Суриштирувлар натижасида унинг қаллоб эканлиги маълум бўлди.

Айтилишича, полиция либосидаги фирибгар икки кўча кесишувида туриб олиб, ўтаётган автотранспорт воситаларини таёқча билан тўхтатган ва текширган, ваҳоланки йўл патрули полицияси экипажлари аллақачон бу эскирган усулдан воз кечиб, узоқ йиллар давомида хизматни автопатруль усулида олиб бормоқда.
Текширув чоғида эркакнинг ёнидан сохта гувоҳнома, ўчирилган радиостанция, кишан, ишламайдиган видеорегистратор ҳамда ички ишлар ходимлари учун маълумотнома топилди.

“Ҳужжатларнинг сохталигини бир қарашда сезиш мумкин эди. Бундан ташқари, у бизнинг саволларимизга тузук-қуруқ жавоб бера олмади”, - деди жиноятчини қўлга олган полиция сержанти Серик Ўрозхонов.
Аниқланишича, фирибгар ушбу либосда шаҳарнинг турли четларида одамларни алдаб, пул ундириб келган. Айниқса у автотураргоҳларда машинасини нотўғри қўйиб кетган одамларни осон ўлжага айлантирган.
Воқеа жойига етиб келган оператив тергов гуруҳи қаллобнинг шахсини аниқлади ва тергов ҳаракатларини бошлаб юборди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар