АҚШ президенти матбуот котиби Жош Эрнестнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар КХДРда водород бомбаси пайдо бўлишига шубҳа билан қарамоқда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

“Айни дамда бизга маълум ахборотларга кўра, бу нарса кучли шубҳа уйғотади. Аммо биз Шимолий Корея тузумида бундай таваккалчиликка қўл урилиши лозимлигидан бу ҳолатларга жиддий қараймиз”, — деди у.

Аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин қўл остидаги етарли техонологиялар ўз мамлакати суверенитетини ҳимоя этиш учун унга водород бомбаси ясаш имконини беришлигини маълум қилиб ўтган эди.