Ўзбекистонда сил касаллигига қарши курашиш тадбирлари якунланди

Ўзбекистон 11 Декабрь 2015 3728

2015 йилнинг 10 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши кураш дастурининг ютуқлари ва вазифалари мавзусига бағишланган анжуман ўз ишини бошлади. Бу ҳақда UzMedInfo маркази ахборот хизмати хабар қилди.

Тадбирнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов, АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен ва бошқалар Ўзбекистонда сил касалликларининг олдини олиш ва даволашда қўлга киритилган ютуқларни алоҳида қайд этиб ўтди.

Ушбу анжуман “2014-2015 йилларда ЖССТ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги икки йиллик ҳамкорлик битими” доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари ва мутахассислари, маҳаллий ва халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, ЖССТ Европа бюроси, USAID, MSF, Project Норе уюшмалари, “Фармацевтика маҳсулотлари ва хизматлар сифатини яхшилаш тизимлари” (SIAPS), Гаутинг шаҳар супранационал референс-лаборатория (Германия) вакиллари, шунингдек, республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этмоқда.

XXI аср бошидан сил ва нафас олиш аъзоларининг носпецифик касалликлари бутун дунёда ўзининг актуаллиги ва долзарблигини сақлаб келмоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, агар сил касалликлари бўйича кузатилаётган ҳолат барқарорлашса, бутун дунёда силнинг дориларга нисбатан чидамли тури, ОИТС ва силнинг биргаликдаги кўриниши касалликлари ошади. Касалликнинг бу турлари бутун дунё учун янада хавфли муаммога айланади.

Мингйиллик ривожланиш декларациясида инсон ҳаётига хавф солаётган юқумли, ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга қарши курашиш зарурлиги қайд этилган ва 2015 йилга келиб ОИТС, малярия ва сил эпидемиясини тўхтатиш ва камайтириш вазифаси қўйилган. Мингйиллик ривожланиш декларациясини имзолаган Ўзбекистон унинг мақсадларига етишга содиқлигини тасдиқлади ва асосий миллий вазифаларидан бири этиб 2015 йилгача силнинг тарқалишини тўхтатиш ва мазкур касаллик билан хасталаниш ҳолатларини камайтириш тенденциясини бошлашни белгилади.

Мустақилликдан кейин Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ривожланишида, хусусан, фтизиатрия ва пулмонология хизматида катта йўл босиб ўтилди. Фтизиатрия хизмати бўйича ўтказилаётган мазкур тадбирнинг 2015 йилнинг охирида ўтказилиши рамзий маънога эга, чунки жорий йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллиги билан касалланишни камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги 2011 йил 5 мартдаги 62-сонли қарори ва Мингйиллик ривожланиш Декларацияси ижросининг охирги ҳал қилувчи йили ҳисобланади.

“Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 5 мартда қабул қилинган Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллиги билан касалланишни камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги 2011 йил 5 мартдаги 62-сонли қарори, давлат ва халқаро ташкилотларнинг ҳамкорликдаги мустаҳкам фаолияти, сил касалликлари ташхиси ва уни даволаш бўйича ЖССТнинг тавсияларини амалга ошириш ва сил касалликларига қарши курашиш бўйича тадбирларнинг кенг миқёсда ўтказилиши республикада сил касалликларининг асосий кўрсаткичларининг барқарорлашишига, яъни сўнгги йилларда касалланиш кўрсаткичларининг икки бараварга, сил касалликлари оқибатида вафот этиш ҳолатларининг 3,5 баробарга камайтирди.

Анжуман давомида ўзбекистонлик олимлар ва хорижлик мутахассислар томонидан Ўзбекистонда сил касалликлари билан касалланиш ҳолати, бутун дунё ва Ўзбекистонда сил касалликларига қарши курашишда USAIDнинг техник кўмаги, Глобал фонднинг 2015 йилда “Сил касалликлари компоненти” лойиҳаси якунлари ва 2016-2017 йилларга мўлжалланган истиқбол режалар, Ўзбекистон Республикасида сил касалликларига қарши дори воситалари бошқарув тизимининг ҳолат таҳлили натижалари каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасаларининг касалликларнинг олдини олиш йўналишига, яъни сил касалликларини эрта босқичда аниқлаш, тарқалишидан огоҳлантириш ва аҳолининг барча қатлами учун диагностика ва даволаш хизматларининг очиқлигига катта эътибор қаратмоқда.

Анжуманда дастурнинг самарали якунланганини баҳолаш билан бир қаторда, сил касалликларини аниқлаш, ташхислаш, олдини олиш ва даволашни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича кейинги стратегиялар тақдим этилади.

"Сил касаллиги чегара билмайди ва бу уни умумжаҳон миқёсидаги тиббий муаммога айлантирмоқда. Шу боис сил касаллигига қарши курашни тезкор ва қатъий чоралар билан ҳал этиш зарур. Ўзбекистонда ушбу йўналишда юқори натижаларга эришилмоқда.

Бугунги анжуман орқали силга қарши кураш Ҳамкорлик лойиҳаси доирасида бажарилган ишларни сарҳисоб қилиб, янги режалар тузишни мақсад қилганмиз", – дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг силга қарши кураш бўйича дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси тиббиёт мутахассиси Октай Гёзалов.

"Сил касалликларига қарши курашиш мамлакатимиз тиббиётининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда силнинг олдини олиш, касалликни эрта босқичларда аниқлаш ва, албатта, хавфли оқибатларини камайтириш мамлакатимиз фтизиатрлари олдидаги асосий вазифа бўлиб турибди. Хоразм вилояти мисолида айтадиган бўлсам, бугунги кунда диспансеримизда ушбу вазифаларни кўнгилдагидек уддалаш учун барча шароитлар мавжуд. Хусусан, беморларнинг юқори сифатли лаборатория ташхисидан ўтишлари ҳамда махсус ёндашув орқали даволанишлари таъминланмоқда. Олдиндаги асосий мақсадимиз эса сил касалликлари ва унинг оқибатида юзага келаётган ўлим кўрсаткичларини камайтириш ҳисобланади", — дейди Хоразм вилояти сил касалликлари диспансери бош шифокори Баҳодир Аҳмедов.

Анжуман ўз ишини 11 декабрь куни Wyndham International Hotel меҳмонхонасида давом эттиради.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар