Ўзбекистондаги иккита йирик цемент заводи давлат активлари “Ўзқурилишматериаллар” устав капиталига берилди

Иқтисодиёт 11 Декабрь 2015 2361

Ўзбекистондаги иккита йирик цемент заводи – «Қизилқумцемент» ва “Бекободцемент” АЖлари давлат активлари (51 фоиз) “Ўзқурилишматериаллар” АЖ устав капиталига берилди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 октябрдаги “Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, акционерлик жамиятлари томонидан дивидендлар ҳисобланиши Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

“Қизилқумцемент” АЖ Ўзбекистондаги энг ёш цемент ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. У 1978 йилда ташкил этилган. Корхона ўз маҳсулотининг ярмидан кўпини, яъни 3 млн тоннадан кўпроқ цементни тежамкор қуруқ усулда ишлаб чиқаради. Компания маълумотларига кўра, корхона 2014 йилда 176 млрд сўм соф фойда олган. Бу Ўзбекистон саноат корхоналари орасида энг юқори кўрсаткични ташкил қилади.

Жорий йилнинг апрелида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов давлат активлари хорижий инвесторларга сотиш учун таклиф қилинадиган 68 та корхона рўйхатини тасдиқлаганди.
Бу рўйхатга “Қизилқумцемент”нинг 35,9 фоиз улуши ҳам киритилган. Бу акцияларни Германиянинг Heidelberg Cement AG корхонаси сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Тошкентда ўтган Халқаро инвестицион форумда компания ижрочи директори Андреас Керн айтиб ўтганди.
Тармоқдаги энг кекса корхона – Бекобод цемент заводи йилига 800 минг тонна ва ундан кўпроқ цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Цемент қурилиш материаллари саноатида катта улушни (76 фоизни) ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 2002-2014 йиллар ичида 3,7 млн тоннадан 7,5 млн тоннагача ошган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар