Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 декабрдаги ПҚ-2443-сон Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Бош директори лавозимига Джураев Фарход Ўктамович тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбекнаво” Матбуот хизмати хабар қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Бош директори Джураев Фарход Ўктамовичга мамлакатимиз маданияти ва миллий эстрада санъатини ривожлантиришдаги ишларида муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, эстрада бирлашмасининг бош директор ўринбосари Муроджон Мажидов шу вақтга қадар бош директор вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди. Собиқ бош директор Баҳодир Аҳмедов эса 2015 йил 1 июндан Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимида фаолият юритмоқда.