Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг бир қатор вилоят ва туман бўлимларида янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, подполковник Мирсобит Баҳодир ўғли Мусаҳожиев Андижон вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, майор Асилбек Ёқубович Эшқобулов Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бундан ташқари, подполковник Ўринбой Қодирович Ҳамроев Хоразм вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик бўлими бошлиғи, подполковник Ўткир Каримович Бадалов Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Наврўз Раҳмонбердиевич Алимов Тошкент вилояти Қибрай тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Акрам Ҳамидович Ҳалимов Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Алишер Рашидович Фозилов Бухоро вилояти Шофиркон тумани ИББ бошлиғи, подполковник Мансур Тўйчиевич Сатторов Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Сарвар Дадабоевич Ғофуров Сирдарё вилояти Гулистон тумани ИИБ бошлиғи лавозимларига тайинланишди.