Россия президенти Владимир Путин Суриядаги Россия ҳарбий хизматчиларига таҳдид солувчи ҳар қандай кучни йўқ қилиш лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар қилди.

“Зарба авиациясининг барча амалиётлари қирувчилар ҳимояси остида амалга оширилади. Қаттиққўллик чегарасида ҳаракат қилишни буюраман.

Россия гуруҳлари ёки бизнинг ер усти инфратузилмаларимизга таҳдид солаётган ҳар қандай нишон зудлик билан йўқ қилинсин”, - деди 11 декабрь куни Россия раҳбари Мудофаа вазирлигининг кенгайтирилган коллегиясида.