iOS операцион тизимида видеоларни кўчириб олиш катта муаммо туғдиради. Бошқа файлларни кўчириб олиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Шундай бўлса-да, бундан камчиликни бартараф қилишнинг имкони бор – бу Workflow иловаси.

Workflow одатдаги ҳаракатларни автоматлаштириш ва бир нечта иловалар функциясини битта жараёнга жамлашга мўлжалланган. Унда бир нечта тайёр шаблонлар мавжуд. Улар турли хилдаги талабларни қондиради. Қуйидаги Workflow шаблони орқали YouTuBe ҳамда Instagram’дан фото ҳамда видеони кўчириб олишингиз мумкин.

Дастлаб Workflow иловаси кўчириб олингач, Download YouTube (YouTuBe’дан кўчириб олиш учун) ва Save from Instagram (Instagram’дан кўчириб олиш учун) ҳаволалари орқали ўтиб, ушбу шаблонларни ўрнатиш керак бўлади.

Бу шаблонлар оддий кўринишда ишлайди. YouTube ва Instagram’га кирганда “Поделиться” тугмаси босилади ҳамда Run Workflow кенгайтмаси танланади. Шундан сўнг Workflow очилади ҳамда видео ёки суратни кўчириб олиш жараёни бошланади.