Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев яқин кунларда Туркманистон, Кувайт ва Қатар давлатларига расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда мамлакат раҳбари матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, мазкур сафар 11-15 декабрь кунлари амалга оширилади. Ашхободга ташриф чоғида Алмазбек Атамбаев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашади ва «Бетараф сиёсат: тинчлик хавфсизлик ва тараққиёт учун халқаро ҳамкорлик» деб номланган халқаро конференцияда иштирок этади. Шунингдек у ерда Алмазбек Атамбаевнинг Грузия президенти Георгий Маргвелашвили билан икки томонлама ҳамкорлик масаласида учрашув ўтказиши ҳам режага киритилган.

12-14 декабрь кунлари Қирғизистон раҳбари расмий ташриф билан Кувайтга борса, 14-15 декабрь кунлари Қатарда амир Тамим бин Ҳамад ат-Таний билан учрашади.