Украина бош вазири Арсений Яценюк ҳукумат билан бирга Олий Рада депутатлари олдида ҳисобот топшираётганида депутатлардан бири унга ҳужум қилди. Йиғилиш “112 Украина” телеканали орқали трансляция қилинди.

Йиғилиш чоғида “Пётр Порошенко блоки” партияси депутати Олег Барна бош вазирга ташланиб, уни минбардан суриб чиқаришга ҳаракат қилди. Бундан ташқари, у Яценюкка мотам тасмасига ўралган гулдаста совға қилди.

Депутат Украина энергетикасининг аҳволи ҳақида савол берди, аммо бош вазир бунинг жавобини “ўзларингнинг вазирларинг Демчишиндан олинглар", дея маслаҳат берди. Бу жавобдан жаҳли чиққан депутат бош вазирга ташланиб, уни кўтариб олиб, минбардан отиб юборишга уриниб кўрди.

Воқеа Яценюкнинг Рададаги тарафдорлари ва рақиблари ўртасидаги қизғин муштлашувга кўчди. Жанжал тинчигач, ППБ фракцияси етакчиси Юрий Луценко бош вазирдан кечирим сўради.

Яценюк муштлашув иштирокчиларини “эсвослар” деб атади.