Роналду "Барселона"га ўтиши мумкинлигини истисно қилмади

Спорт 11 Декабрь 2015 5224

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Каталониянинг «Барселона» клубига, ёки собиқ жамоаси «Манчестер Юнайтед»дан бошқа инглиз жамоасига ўтиши борасида юз фоиз аниқ жавоб бера олмаслигини таъкидлаб ўтди.

«Масалан ҳозир «Барселона» сафида тўп суришим деярли имконсиздек кўринади. «МЮ»дан бошқа инглиз клубида ўйнашим ҳам ўта қийин. Аммо ҳеч нарса ҳақида 100 фоиз ишонч билан гапириб бўлмайди. Аммо бу ҳақда ўйлашнинг ўзи мураккаб. Лекин футболда ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмайди».

«Мен барча лигалар ва барча таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Бироқ фаолиятимни «Реал»да ҳам якунлашим мумкин. Мен шунчаки қандай бўлса, шундай гапиришга, имкон қадар ҳақиқатгўй бўлишга уринаман. Эртага нима бўлишини билмайман. Масалан ҳозир ўзимни MLS футболчиси сифатида тасаввур қила олмайман. Аммо икки-уч йилдан кейин фикрим ўзгариб қолиши мумкин», дея Роналдудан иқтибос келтиради AP.

Кўпроқ янгиликлар