"Реал" жамоасининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўйинидаги пасайишга унинг тиззасидаги жароҳат сабаб бўлган.

Marca нашри хабарига кўра, у 3 ойдан бери тиззасидаги жароҳати тузалмаган ҳолда ўйнаб келмоқда.

Маълум қилинишича, жорий мавсум аввалида Роналдунинг тўла тузалмаган тиззасида оғриқ бошланган. Аммо у даволанмасдан, тикланиш машқлари орқали тайёргарлик олиб боришни маъқул кўрган.

Шу туфайли у мавсумни бир текис ўтказа олмаган.

Ўтган мавсум тўпурари бўлган Роналду жорий мавсумда 8та учрашувнинг голсиз тарк этди.

Охирги ҳафтада у ўзини яхши ҳис қила бошлаган.

Бунинг исботи сифатида шуни айтиш мумкинки, жорий ҳафта бошида Роналду ЕЧЛ доирасида "Мальмё"га қарши ўйинда тўртта гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.