Россия молия вазирлиги доллар курсининг рублга нисбатан кескин ўсишини кутмоқда. Бундай баёнотни вазир ўринбосари Максим Орешкин Интерфакс агентлигига берди.
Унинг сўзларига қараганда, Россия иқтисодиёти жаҳонда нефть нархининг тушишига мослашиб бўлди, энди ички иқтисодиётга таҳдид солаётган асосий омил бўлиб тўлов баланси инқирози турибди.

“Иқтисодиётнинг тўлов баланси инқирозига жавоби талабнинг қисқаришидир. Натижада тўлов баланси янги мувозанатга келди, ва биз бугун нефть нархларига реакция у қадар кучли эмаслигини кўриб турибмиз. Иқтисодиёт тўлов баланси нуқтаи назаридан баррелига 40 доллар нархга мослашди, шунинг учун 1 доллар нархи 100 рублга кўтарилишини кутишга сабаб йўқ”, - деди Орешкин.

Бундан ташқари, амалдор вазият меъёрга келиб, структуравий тушиш тўхташига ишонч билдирди. “Ўзгаришлар нисбатан юқори иқтисодий ўсиш шароитида содир бўлиши кўриниб турибди. Вазият меъёрга келиб, структур тушиш тўхташи тугайди”, - хулоса қилди у.