Россияда камбағаллар сони 2015 йилнинг январь — сентябрь ойи оралиғида 20,3 млн кишига етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 млн кишига кўпдир.
Бу ҳақда Россия давлат статистика хизмати (Росстат) маълум қилган.

Мамлакатда камбағаллар даражаси жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида 14,1 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 12,6 оизни ташкил этган эди.
Росстаднинг маълум қилишича, мамлакатдаги камбағаллик даражаси мавсумий ўзгаришларни ўз ичига олади. Масалан: биринчи кварталда бу кўрсаткич юқори, тўртинчи кварталда эса паст. Таъкидлашларича, бу йил охиридаги тўловлар билан боғлиқ ҳолатдир.