2016 йилги “Евровидение” қўшиқлар танловида Россия номидан қўшиқчи Сергей Лазарев иштирок этади, деб хабар бермоқда Super нашри.

“Мен давлатимизни бу танловда муносиб тақдим қилиш учун қўлимдан келганини қиламан”, деб айтди қўшиқчи.

Лазарев Москвадаги Crocus City Hall мажмуасида бўлиб ўтган “Российская национальная музыкальная премия” маросимидаги миннатдорчилик нутқида ушбу нуфузли танловда Россия вакили бўлишдан бахтли эканлигини ва бу қарорни ВГТРК таҳририят кенгаши қабул қилганини айтиб ўтди.