Ар-Риёдда бўлиб ўтган Сурия ҳукуматга қарши ташкилотлари музокараларида мамлакат мухолифати Музокаралар бўйича олий қўмитани таъсис этди, дея хабар бермоқда The Washington Post.

Ташкилот таркибидан 32 киши жой олди, уларнинг ўн нафари қуролланган гуруҳлар вакиллари бўлса, тўққиз нафари Истамбулда марказлашган Мухолифат ва инқилобий кучларнинг миллий коалицияси, саккиз нафари мустақил фаоллар, беш нафари эса Миллий мувофиқлаштирувчи қўмита аъзоларидир.

Қуролланган мухолифатдан мазкур қўмитага шимолий ва жанубий фронтлар делагатлари ҳамда “Аҳрор аш-Шом” ва “Жайш ал-Ислом” гуруҳларидан бир нафардан вакиллар киритилди.