Ҳиндистон мусулмон диндорларининг 70 минг нафар вакили ИШИД, “ал-Қоида” ва “Толибон”га қарши қаратилган фатво ишлаб чиқиди. Бу ҳақда Times of India нашри ёзмоқда.

Руҳонийлар бу гуруҳлар асл исломга алоқадор эмаслигини ва инсониятга таҳдид солаётганини эътироф этишди. Ҳиндистонда ҳар йили ўтадиган Урс Ажмар тасаввуфий байрами чоғида 1.5 млн нафар мусулмон бу ҳужжатни имзолади.

Муфтий Муҳаммад Салим Нурийнинг маҳаллий матбуот ва ахборот каналларини террорчи гуруҳларни мусулмон ташкилотлари деб аташни бас қилишга чақирди.

“Қуръонда ёзилишича, бир бегуноҳ инсонни ўлдириш бутун инсониятни ўлдириш билан баробардир”, - эслатиб ўтди маҳалилй масжид имоми Муҳаммад Эҳсон Хон Ризо.
Мазкур фатво Париж терактларидан сўнг қабул қилинди.

Фатво муаллифлари, шунингдек, Суриядаги авиазарбаларни тўхтатишни талаб қилиб чиқишди, негаки уларнинг оқибатида асосан тинч аҳоли қирилмоқда.