Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари кирган ҳукумат комиссиясига бошчилик қилмоқда. Комиссия вакиллари бугун Тоғли Бадахшон мухтор ўлкасига йўл олди.

AsiaPlus нашрининг маълум қилишича, комиссия президентнинг топшириғига биноан Сарез кўлининг 7 декабрда содир бўлган зилзиладан кейинги аҳволи билан танишиб чиқади.
Бундан ташқари, Расулзода Рушон тумани марказида зилзиладан азият чеккан аҳоли билан учрашади.

7 декабрь куни Сарез кўлидан 22 км узоқликда бир қанча зилзилалар содир бўлди. Улардан энг кучлисининг магнитудаси 7.2 баллни ташкил қилди.