Буюк Британия ҳукумати сайтида чоп этилган, АҚШ президенти лавозимига номзод, миллиардер Дональд Трампнинг Буюк Британия ҳудудига киритишни тақиқлаш ҳақидаги интернет-илтимоснома 475 мингдан кўпроқ имзо тўплади ва сайт тарихида имзо тўплаш бўйича рекорд ҳисобланади, деб хабар бермоқда NBC телеканали.

Аввалги рекорд Бирлашган қиролликка катта миқдорда муҳожирлар киритилиши ва уларга катта кўмак беришга рухсат бериш ҳақидаги илтимоснома томонидан ўрнатилганди, бу илтимоснома 446 мингдан кўпроқ имзо тўплаганди.

Трамп мусулмонларнинг АҚШга келишини тақиқлаш ҳақидаги нутқида “Лондоннинг баъзи қисмлари аҳолиси шунчалик радикалки, ҳаттоки шаҳар полицияси ҳам ўз ҳаёти учун хавотирланади”, деб айтганди. Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ва Лондон мэри Борис Жонсон Трампнинг бу сўзларини кескин танқид қилишди.

Аввалроқ Трамп Буюк Британия ҳукумати унинг Лондон ҳақидаги ушбу сўзларига миннатдор бўлишлари кераклигини айтганди.