Кенсингтон ва Челси қироллик бороси (маъмурий бирлик)даги Виктория-роуд Лондоннинг энг қиммат кўчаси деб топилди. Бу ерда жойлашган кўчмас мулкларнинг ўртача нархи 8 миллион фунт стерлинг (12,1 млн доллар)га баҳоланмоқда. Англия ва Уэльснинг энг қиммат кўчалари рейтинги 11 декабрь куни Британиянинг Lloyds BankIng Group банк гуруҳи томонидан эълон қилинди.

Кембриж герцоги ва герцогиняяси яшайдиган Кенсингтон саройининг мавжудлиги ушбу ҳудудни британ пойтахтидаги қиммат масканга айлантирди. Мазкур кўчада жами бўлиб 64та кўчмас мулк объекти бўлиб, уларнинг айримлари XIX аср ўрталарида бунёд этилган.

Англия ва Уэльсдаги энг қиммат кўчалар учлигига Кенсингтон ва Челси қироллик боросидаги Эгертон Кресент ва Манреса-роуд кўчалари ҳам кирди. Улардаги кўчмас мулк объектлари нархи ўртача 7,55 млн ва 7,36 млн фунт ($11,45 млн ва $11,16 млн)ни ташкил этди.