"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ҳужум чизиғида муаммо йўқлигини билдирди.

Бунгача "канонирлар" "Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземага қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар мавжуд эди.

"Арсенал"га Бензема керак эмас. Менимча, уни Франция терма жамоасидан четлаштириб тўғри қилишди. Ахир унинг жиноят содир қилгани бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда, бундай вақтда унинг мамлакат шарафини ҳимоя қилиш учун майдонга тушиши тўғри бўлмайди. Унинг хулқи бошқа масала. Мен уни хулқи туфайли олишдан қайтдик демоқчи эмасман. Бизда унинг даражасидаги бошқа бир ҳужумчи Оливье Журу бор.

Ўйлайманки, Жируда ноёб голеадорлик қобилияти мавжуд. У шериклари билан ҳамжиҳатликда жуда яхши ҳаракат қила олади", дейди франциялик мураббий ўзининг франциялик шогирди ҳақида Англиянинг The Telegraph нашрига.

Маълумот учун, Жиру жорий мавсумда АПЛнинг ўтган 15 тури давомида 8та гол урди ва жамоанинг айни пайтда турнир жадвалининг иккинчи ўринида жойлашишида ўз ҳиссасини қўшди.

Қолаверса у, "Арсенал"ни ЕЧЛни тарк этишдан қутқариб қолди. 9 декабрь куни ЕЧЛнинг сўнгги турида "Олимпиакос"га қарши кечган ўйинда 2та тўп фарқи билан ғалаба қозониш талаб этилган вақтда Жиру 3та гол уриб, "Арсенал" учун плей-офф эшикларини очди.

Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь куни Франция футбол федерацияси "Вальбуэна иши" доирасида Бенземани Франция терма жамоасидан четлатди.