Япония Иқтисодиётни тиклаш вазири Акира Амари нефть нархининг тушиши дунё иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақдаги фикрларини у Токиода 11 декабрь куни ҳукумат йиғилишидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдириб ўтди.

“Агарда нефтни қайта ишловчи мамлакатлар иқтисодиёти тўхташни бошласа, бу бутун дунё хўжалигига таъсир кўрсатади”, - деди у. Вазирнинг тан олишича, нефть нархининг арзонлашуви етти ҳафтадан буён бензин арзонлашиб бораётган Япония сингари давлатларга ижобий таъсир кўрсатади. “Бироқ нефть нархнинг бу қадар тушиб кетиши глобал иқтисодиёт мувозанатининг бузилишига олиб келиши мумкин”, - дея қайд этди Амари.

Унинг таъкидлашича, айни пайтдаги хом ашё маҳсулотлари нархининг арзонлашуви шароитида Япония тадбиркорлик конъюнктураси (аҳволи)ни рағбатлантириш мақсадида мамлакатда инфляция даражасини йилига 2гача оширишни режалаштирмоқда.