XABARDOR.UZ: Ҳар куни уйқудан уйғонганингда сенга 86400 доллар берилади, ягона шарт эса сен уларни кун давомида сарфлаб тугатишинг зарур, қолдиқни ухлашга ётганингда сендан олиб қўйишади – бу ана шундай инъом, ушбу ўйин исталган вақтда тугаши мумкин. Савол: сен бу пулларни нимага сарфлаган бўлардинг?

У ҳар бир долларни ўзининг шахсий ўйин-кулгуси, шунингдек, севимли инсонлари учун кўплаб совғалар сотиб олиш учун ишлатишини айтди.

У мазкур сеҳрли банкнинг ҳар бир центини ўзи ва атрофдагилар ҳаётига бахт олиб келиш учун ишлатган бўлар эди, “ҳатто билмаган инсонлар учун ҳам, чунки ўзимга ва яқинларимга кунига 86400 доллар ишлата олармидим; бироқ нима учун буни сўраяпсан?”

Ушбу сеҳрли банк ҳар биримизда бор, бу — вақт! Мўл-кўллик манбаидан доимий равишда сониялар оқиб тушади... Ҳар куни эрталаб уйғонганимизда биз кунига 86400 миқдоридаги кредитга эга бўламиз, кечқурун ухлашга ётганимизда эса захира тугайди, кун давомида нима содир бўлганига қарамай – тугаб битади. Ҳар куни тонгда сеҳргарлик қайтадан бошланади, бизга яна 86400 сония кредитга берилади.

Четлаб ўтиш мумкин бўлмаган қоида асосида ўйин ўйнаймиз: банк ҳисобни исталган онда огоҳлантиришларсиз ёпиб қўйиши мумкин; ҳаёт исталган сонияда тўхтаб қолиши мумкин. Кунлик 86400 сонияларни нимага ишлатамиз? Сониялар долларга қараганда муҳимроқ-ку, шундай эмасми?

Марк Леви

“Осмон ва ер орасида”

Дарҳақиқат, Марк Леви мазкур сўзларни бежиз келтирмаган. Вақт — олий ҳакам. Ўтаётган ҳар сония – ғанимат. Шундай экан вақтнинг қадрига етиб, унинг ҳар бир онидан унумли фойдаланиш барчамиз учун хайрли бўлиши, шубҳасиз.