Расмий маълумотларга кўра, 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбкекистонда 1449 нафар шахс одам савдоси билан боғлиқ жиноятлардан жабрланган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълумотларига таянган ҳолда uz24.uz хабар бермоқда.

Одам савдоси қурбони бўлганларнинг 1283 нафарини эркаклар, 166 нафарини аёллар ва 28 нафарини эса вояга етмаганлар ташкил этган.

Халқаро экспертларнинг баҳолашича, дунё бўйича одам савдосидан тушадиган йиллик даромад 7 миллиард АҚШ долларидан ошмоқда.

БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда.

Ҳар йили 600 мингдан 800 минггача аёллар ва болалар алдов йўли билан чет элларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда.