Ашхободда йирик халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон 12 Декабрь 2015 8299

Ашхободда БМТ Бош ассамблеяси томонидан Туркманистоннинг доимий бетарафлик мақоми тан олинганининг 20 йиллигига бағишланган “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан мазкур тадбирда иштирок этиш учун 11 декабрь куни Ашхобод шаҳрига келди.

12news.uz янгиликлар агентлиги мухбири Шуҳрат Ориповнинг Kun.uz cайти таҳририятига хабар беришича, халқаро конференция ишида қатор давлатлар етакчилари, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

Мазкур халқаро тадбирни 100 яқин хорижлик журналист воқеа жойидан ёритиб бормоқда. Маълум бўлишича, бугун Ашхободда халқаро конференциядан ташқари маданият ва санъат усталарининг концерт дастури ҳам бўлиб ўтади.

1995 йил 12 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан “Туркманистоннинг доимий нейтралитети” деб номланган 50/80 рақамли Резолюция қабул қилинган эди ва бу ҳуқуқий ҳужжат жаҳоннинг 185 та давлати томонидан қўллаб-қувватланган.

Бетарафлик (нейтралитет) лотинча “neuter” сўзидан олинган бўлиб, “у томон ҳам, бу томон ҳам эмас” деган маънони билдиради. Халқаро ҳуқуқда бетараф деб урушларда иштирок этмайдиган, тинчлик вақтида эса ҳарбий блоклар фаолиятида қатнашмайдиган мамлакатларга айтилади. Бугунги кунда жаҳондаги 8 та мамлакат – Австрия, Ирландия, Коста-Рика, Лихтенштейн, Мальта, Швейцария, Швеция ва Туркманистон бетарафлик мақомига эга.

Туркман бетарафлигининг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, дунёдаги ўзини бетараф деб эълон қилган бошқа давлатлардан фарқли равишда фақат Туркманистонгина бундай ҳуқуқий мақомга БМТ Бош ассамблеяси Резолюциясига асосан эришган. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, БМТ томонидан бетарафликнинг қўллаб-қувватланиши ушбу халқаро тузилманинг ярим асрдан ортиқ вақт мобайнидаги фаолияти тарихидаги камёб ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар